12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb

Short En / Short Rus / Short Uzb
Chelsea

“Челси”да британча ҳаёт ифори,
Пабда пиво-ю, стейк, бисёрдир барии ,
Барра қўзиларни сихларга тортиб
Сизга келтиришар, тавозе билан..
Ийманиб ўтирманг, кирингиз дадил.
Бизнинг “Карвон” бўлсин Сизга ҳам манзил
Қошингизда бари бўлгай мужассам,
Атлантика, инглиз ороллари ҳам...

%d0%a7%d0%b5%d1%87%d0%b5%d0%b2%d0%b8%d1%87%d0%bd%d1%8b%d0%b9_%d0%ba%d1%80%d0%b5%d0%bc-%d1%81%d1%83%d0%bf

Чечевица (ясмиқ) суюғи.

Таркиби: чечевица - 300 гр., пиёз - 1 дона, саримсоқпиёз - 2 бўлакча, зайтун ёғи - 2 ош қошиқ, томат пастаси – 1 ош қошиқ, гўшт бульони - 1 л., сариёғ - 50 гр., янчилган кумин – 0,5 чой қошиқ, зираворлар – таъбга қараб.

Пиёз ва саримсоқпиёзни майда тўғраймиз, катта кастрюляда ўсимлик ёғини қиздириб, пиёз ва саримсоқпиёзни тилларанг ҳолатигача яхшилаб қовурамиз. Томат пастаси ва бульонни қўшиб, қайнаш ҳолатига олиб борамиз ва чечевицани соламиз. Таом паст оловда 45-60 дақиқа қайнатилади. Чечевица обдон пишиши билан уни бироз совутиб, миксерга жойлаштирамиз ва пюре (бўтқа) ҳолатига олиб борамиз. Таомни паст оловга қўйиб, уни хушхўр қиладиган кумин ва зираворларни соламиз.

%d1%81%d1%82%d0%b5%d0%b9%d0%ba_%d0%b3%d0%be%d0%b2%d1%8f%d0%b6%d0%b8%d0%b9

Мол гўштидан стейк

Лаҳм мол гўшти (бонфиле)ни уриб юмшатиб, зираворлар қўшилган ўсимлик ёғида икки соат маринадлаймиз. Сўнгра гўшт керакли даражагача қовурилади: стейк яхшигина қовурилган ёки аксинча қонталаш бўлиши мумкин. Қовуриш жараёнида гўштга таъбингизга қараб озгина қаймоқ ва зираворлар қўшишингиз мумкин. Стейк сабзавот салати ва таъбга қараб исталган гарнир билан тортилиши мумкин.

%d1%81%d1%83%d0%b4%d0%b0%d0%ba_%d0%bf%d0%be%d0%b4_%d1%81%d1%8b%d1%80%d0%bd%d1%8b%d0%bc_%d1%81%d0%be%d1%83%d1%81%d0%be%d0%bc

Пишлоқли соусдаги судак балиғи


Муайян бўлакларга бўланган судак лаҳми таъбга қараб тузланади, сухари унида буланади ва зайтун ёғида усти қотгунча қовурилади. 200 мл қаймоқ буғга қўйилади ва 50 грамм “Гауда” пишлоғи услуксиз аралаштирган ҳолда эритилади. Ёқтирган зираворлар ва 2 ош қошиқ лимон шарбати қўшилади. Судак балиғи қайнатилган гуруч ёки фри картошкаси билан яхши уйғунлашади.

%d1%82%d0%be%d0%bc%d0%b0%d1%82%d0%bd%d1%8b%d0%b9_%d0%ba%d1%80%d0%b5%d0%bc-%d1%81%d1%83%d0%bf

Томат-шўрва

Таркиби: сельдерей (кашничсимон ошкўк) – 0,5 боғ, сариёғ - 60 гр., вермут - 60 гр., помидор - 8 дона, саримсоқпиёз - 1 бўлакча, зираворлар – таъбга қараб, гўшт бульони - 2 стакан, қаймоқ – таъбга қараб.

Катта кастрюляда сельдерей димланади. Помидорлар пўстидан ва уруғидан тозаланиб, майда кесилади. Кастрюляга вермут, помидор, саримсоқпиёз, бульон ҳамда кичкина бўз халтачага жойлаштирилган зираворлар қўшилади. Қайнаб бўлгандан сўнг ярим соат давомида яна қайнатилади. Суюқдан зираворларни олиб, уларни хамирсимон ҳолатигача эзиб яна кастрюляга соламиз. Сўнгра қаймоқ, туз, мурч қўшиб, 10 дақиқа паст оловда қайнатамиз.

%d0%90%d0%bd%d0%b3%d0%bb%d0%b8%d0%b9%d1%81%d0%ba%d0%b8%d0%b9_%d1%81%d0%b0%d0%bb%d0%b0%d1%82

Инглизча сабзи салати

Таркиби: сабзи - 300 гр., апельсин - 1 дона, сметана - 3 ош қошиқ, лимон шарбати ва зираворлар – таъбга қараб.

Сабзи майда қирғичдан ўтказилади. Пўсти ва пардалардан тозаланган апельсин майда бўлакчаларга кесилади ва сабзига қўшилади. Эҳтиёткорлик билан аралаштирилади. Сметана, лимон шарбати ва зираворлар асосида соус тайёрланиб, салатга солинади.

%d1%81%d1%83%d0%bf_%d0%9c%d0%b8%d0%bd%d0%b5%d1%81%d1%82%d1%80%d0%be%d0%bd%d0%b5

Минестроне

Таркиби: картошка - 4 дона, пиёз - 1 дона, саримсоқпиёз - 2 бўлакча, сабзи - 1 дона, кабачок (узунчоқ қовоқча) - 1 дона, сельдерей (кашничсимон ошкўк) – 1 даста, брокколи - 200 гр., қизил карам - 200 гр., туз, пармезан пишлоғи – таъбга қараб.


Пиёз ва саримсоқпиёзни майда тўғраймиз ва зайтун ёғида қовурамиз. Икки литр сув қўшиб, тузлаймиз. Майда тўғралган сабзавотларни қўшиб, тайёр бўлгунча қайнатамиз. Алоҳида идишда картошкани қайнатиб, майдалаб кесамиз. Ҳар иккала кастрюлядаги масаллиқни бирлаштириб, паст оловда қайнатиб оламиз. Таомни қирғичдан ўтказилган Пармезан пишлоғи ва қовурилган нон билан дастурхонга тортамиз.

%d0%be%d0%bc%d0%bb%d0%b5%d1%82-%d0%b0%d1%81%d1%81%d0%be%d1%80%d1%82%d0%b8

Ассорти омлети

Таркиби: тухум - 4 дона, бекон (чўчқа барраси) - 50 гр., қаттиқ пишлоқ - 100 гр., помидор - 1 дона, қўзиқоринлар - 6-7 дона, сметана - 50 гр., янги узилган кўкатлар.

Чуқур товада майда кесилган бекон ва помидорларни қовурамиз. Ўртача кесилган ҳамда олдиндан қовурилган шампиньон қўзиқоринларини қўшамиз. Қаймоқ ва қирғичдан ўтказилган пишлоқни ярми билан тухумни кўпиртириб, бекон ва қўзиқоринлар аралашмасига қуямиз. Қирғичдан ўтказилган пишлоқ қолдиғини устидан сепиб, қопқоқ остида паст оловда қовурамиз. Охирида кўкат ва зираворларни таъбга қараб соламиз.